Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти қуйидаги ихтисосликлар бўйича 2019 йил учун таянч докторантура ва докторантурани ҳамда мустақил изланувчиликка қабул эълон қилади
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти
қуйидаги ихтисосликлар бўйича 2019 йил учун таянч докторантура ва докторантурани ҳамда мустақил изланувчиликка
қабул эълон қилади:
таянч докторантура ва докторанТурага:
(ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш учун)
05.00.00 – Техника фанлари :
05.07.01- Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш
Таянч докторантура (2 ўрин)
Докторантура (1 ўрин)
05.05.07- Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналари
Таянч докторантура (1 ўрин)
05.09.06-Гидротехника ва мелиорация қурилиши
Таянч докторантура ( 1 ўрин)
05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси
Таянч докторантура (1 ўрин)
06.00.00 – Қишлоқ хўжалик фанлари:
06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик
Таянч докторантура (2 ўрин, техника фанлари бўйича)
Докторантура (1 ўрин, техника фанлари бўйича)
06.01.10 - Ер тузилиши, кадастр ва ер мониторинги
Таянч докторантура (1 ўрин, техника фанлари бўйича)
07.00.00 – Тарих фанлари:
07.00.01- Ўзбекистон тарихи
Таянч докторантура (1 ўрин)
08.00.00 – Иқтисод фанлари:
08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
Таянч докторантура (3 ўрин)
11.00.00 – География фанлари:
11.00.05 - Атроф –муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш
Таянч докторантура (1 ўрин)
11.00.07 – Геоинформатика
Таянч докторантура (2 ўрин)
13.00.00 –Педагогика фанлари:
13.00.05- Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси
Таянч докторантура (1 ўрин)
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
Таянч докторантурага:
- қисқача биографик маълумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлган ишлар такдим этилади)
Докторантурага:
-ариза;
-қисқача биографик маълумотнома;
-меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
-тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
-нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари ( фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришган, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлган ишлар такдим этилади).
Мустақил изланувчиликка:
(ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиш учун)
05.00.00 – Техника фанлари :
05.07.01- Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш
05.05.07- Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналари
05.09.06-Гидротехника ва мелиорация қурилиши
05.09.07 – Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси
06.00.00 – Қишлоқ хўжалик фанлари:
06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик
06.01.10 - Ер тузилиши, кадастр ва ер мониторинги
07.00.00- Тарихи фанлари:
07.00.01 – Ўзбекистон тарихи
08.00.00 – Иқтисод фанлари:
08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти
11.00.00 – География фанлари:
11.00.05 - Атроф –муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш
11.00.07 – Геоинформатика
13.00.00 –Педагогика фанлари:
13.00.05- Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
-қисқача биографик маълумотнома;
-меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
-илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
-фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
-иш жойидан тавсифнома.
Ҳужжатлар 2018 йилнинг 15 октябрига қадар қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳар, Қори-Ниёзий кўчаси, 39.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти
Маълумот учун телефонлар: (8-371) 237-09-46, 237-19-61.